БЕПАРВОЛИК БЕРАДИГАН ОҒРИҚЛАР
Аннотация
Стоматологик гигиеник қоидаларга риоя қилмаслик нафақат индивидуал саломатлик, балки жамият соғлиғига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Кундалик ҳаётда оғиз гигиенасига бепарволик қилиш биринчи навбатда кариес ва унинг асоратлари шаклланишига олиб келади. Кариеснинг дастлабки босқичларида ҳеч қандай аломат сезилмайди, аммо вақт ўтиши билан чуқур кариес, пулпит ва периодонтит каби муаммолар ривожланиб, оғриқни келтириб чиқаради. Агар бундай патологиялар ўз вақтида даволанмаса, натижада тиш йўқотилиши кузатилади, бу эса ортопедик стоматологияга бўлган эҳтиёжни оширади.